Илк бора бошланғич синф ўқувчиларининг билим даражаси халқаро тизим бўйича ақшнинг молиявий кўмаги билан баҳоланади

Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистоннинг 70 та умумтаълим мактабларидан 2,8 минг нафар ўқувчи ўзбек-америка лойиҳаси доирасида бошланғич синфда ўқиш (EGRA) ва математика (EGMA) кўникмаларини баҳолаш бўйича тадқиқотларда иштирок этади. 

14 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги 238-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм иштирокида EGRA ва EGMA пилот лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. БАТАФСИЛ