Таълим сифати мониторинги энди янгича шаклда

Таълим сифати ва самарадорлигини белгилашда ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малака муҳим омил ҳисобланади. Бу жиҳатлар шу кунгача бир-бирига боғлиқ уч йўналишда аниқланган. Ўқувчилар билимини синф ва мактаб миқёсида баҳолаш ўқитувчилар томонидан “Ўқувчиларнинг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом” асосида амалга оширилиб, синф журналида акс эттирилган. Иккинчи йўналишда ҳар бир мактабнинг ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг рейтинги ўқувчиларнинг билимлар беллашуви, фан олимпиадалари ва турли кўрик-танловлардаги натижалари асосида аниқланган. Учинчи йўналишда тўрт босқичли мониторинг асосида ўқувчиларнинг билим ва кўникма малакаларининг давлат таълим стандартлари талабларига мослиги текширилган. БАТАФСИЛ

Ёшлар етакчиларининг малакаси оширилмоқда

Халқ таълими вазирлиги томонидан республика миқёсида умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари учун турли ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.Жумладан, шу йилнинг 16-21-октябрь кунлари Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида юртимиздаги мактаблардан сараланган ёшлар етакчилари учун ўқув-тренинг ўтказилди. БАТАФСИЛ

Ёш сардорлар учун семинар

Жорий йилнинг 13-16 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги Инҳа университетида ҳудудлардаги намунавий умумий ўрта таълим мактаблари Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларининг “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари учун республика ўқув-семинари ташкил этилди.

Иштирокчилар семинар давомида “Жамоани шакллантириш”, “Лойиҳаларни тузиш ва бошқариш”, “Ижодий тафаккурни pивoжлaнтиpиш” каби қатор лойиҳаларда билим ва кўникмасини бойитиш имконига эга бўлди. Тажрибали мутахассислар ўқувчи-ёшларга қандай қилиб сардорлик қобилиятини ошириш бўйича маҳорат дарслари ўтишди. Шайхонтоҳур туманидаги 324-умумий ўрта таълим мактабидаги учрашув ҳамда пойтахтимиздаги диққатга сазовор масканларга уюштирилган саёҳат иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. БАТАФСИЛ

Филология фанлари ўқитувчиларининг форуми

Халқ таълими вазирлиги томонидан тизимга замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ тадбиқ этиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Тил ва таълим: муаммолар,  истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги филология фанлари ўқитувчиларининг республика форуми ташкил этилди.

азкур форумдан асосий мақсад ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш,  миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида филология фанларини ўқитиш сифати самарадорлигини ошириш, илғор иш тажрибаларини аниқлаш ва оммалаштиришдан иборатдир.

Форум доирасида республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган илғор ўқитувчилар иштирокида бир неча тадбирлар ўтказилди. Дастлаб форум иштирокчилари жорий йилнинг 7 ноябрь куни пойтахтимиздаги вазирлик тасарруфидаги Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ташриф буюришди. Бу ерда тажрибали ўқитувчиларнинг “Маҳорат дарслари” ташкил этилди

Шундан сўнг форум қатнашчилари  “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилдилар, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат музейига ташриф буюришиб, бу ердаги экспонатлар билан танишдилар.

Республика форумида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ҳамда жойлардан ташриф буюрган 200 нафардан ортиқ устозлар иштирок этишди.  Форум икки кун давомида ўтказилиб, у она тили ва адабиёт, ўзбек тили, қардош тиллар (қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман), чет тиллари (инглиз, немис, француз), рус тили ва адабиёти фанларини ўқитишнинг долзарб вазифалари каби бешта йўналишда иш олиб борди.

Форум якунида филология фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга доир  тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда мазкур форумни ҳудудларда ҳам ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Манба:Uzedu.uz

Youth techno art-2017

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганиш ҳамда техник ижодкорликни ривожлантириш мақсадида илк маротаба “Youth techno art” фестивал-танлови ташкил этилди.

1

Танлов икки босқичда, автомодель, авиа-ракетамодель, кемасозлик, робототехника, электрон ўйинчоқлар, радиотехника, электроника ва алоқа, Кино-видео ҳаваскорлик йўналишларида ташкил қилиниб, унинг ҳудудий босқичларида жами 7000 нафарга яқин ўқувчилар 10 мингдан ортиқ ижодий ишлари билан қатнашди.Республика босқичига тақдим этилган ижодий ишлар Тошкент шаҳридаги Турин политехника, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника ҳамда Тошкент Ахборот-технологиялар университетларининг мутахассиcлари томонидан баҳоланди.

2

Жорий йилнинг 30 октябрь куни пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да танловнинг республика босқичи ўтказилиб, унда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 105 нфар ўқувчилар иштирок этди.

Mанба:  uzedu.uz

Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2017

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган фан ўқитувчилари орасидан илғор, ташаббускор ва фидойи ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида анъанавий “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика кўрик-танлови ҳар йили ўтказиб келинади.Бу танловда умумтаълим мактаблари педагогик ходимлари орасидан илғор, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларнинг турли фанлар йўналишидаги иқтидорларини аниқлаш,  ҳар бир фан ўқитувчисининг мактаб, туман (шаҳар), вилоят, Республика миқёсида энг кучлисини кашф этиш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилиб, бунда 14 та вилоятдан 1 нафар ғолиб Республика босқичида иштирок этади ҳамда 3 та совринли ўрин белгиланади.“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” ғолиблари ўз иш жойларида Вилоят ПХҚТМОИнинг тингловчилари,  фан ўқитувчиларига мураккаб мавзулар бўйича очиқ дарслар, ёш ўқитувчиларга методик маслаҳатлар, йўл-йўриқлар бериб бормоқдалар. Уларнинг иш тажриблари Республика миқёсида  оммалаштирилади.