Одоб-ахлоқ қойдалари

Конимех  туман халқ таълими бўлимининг одоб-ахлоқ
ҚОИДАЛАРИ

  ХТБ ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (бундан буён матнда одоб-ахлоқ қоидалари деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон «Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ХТМФМТТЕБ ходимларининг (бундан буён матнла халқ таълим ходимлари деб юритилади) одоб-ахлоқи, хулқ-атвори, ўз хизмат вазифаларига виждонан муносабатда бўлиши, уларни оғишмасдан ва юксак касбий даражада бажариш тартибини белгилайди.

 

I боб. Умумий қоидалари

 

  1. Одоб-ахлоқ қоидалари халқ таълими ходимларининг эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар касбий одоб-ахлоқининг умумий принсиплари ва хизматдаги хулқ атворининг асосий қоидалари йиғиндисидан иборат.

 

  1. Одоб-ахлоқ қоидалари халқ тълими ходимлари томонидан бўладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларнинг содир этилиши сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, халқ таълими ходимларининг юксак ҳуқуқий онги, Ўзбекицон Республикасининг Концитусияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.

 

3.Халқ таълимига ишга кираётган ҳар бир шахс одоб-ахлоқ қоидалари билан имзо қўйдирилган ҳолда таништирилади.

 

4.Халқ таълими ходимлари қонун ҳужжатлари ва одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишлари шарт.

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ХТМФМТТЕБ ходимларининг касбий фаолиятини ва хизматдаги ҳулқ-атворини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.

 

II-боб. Халқ таълими ходимларининг хизмат вақтидаги хулқ-атворининг асосий принсиплари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

5.Халқ таълими ходимлари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принсиплар асосида амалга оширишлари керак.

А) қонунийлик;

Б) фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг уцуворлиги;

В) ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидойилик;

Г) давлат ва жамият манфаатларига содиқлик;

Д) адолатлилик, ҳалоллик вахолислик;

Е) манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.

 

  1. Халқ таълими ходимларининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

А) амалдаги қонун ҳужжатларида жамоа ва меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яратишни талаб қилиш;

Б) белгиланган вазифалар учун халқ таълимида мехнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлашни талаб қилиш;

Г) амалдаги қонун ҳужжатларига, жамоа ва меҳнат шартномасига мувофиқ дам олиш, кафолатли ва бадал тўловлари тўланишини талаб қилиш;

Д) ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили берилиши бўйича мурожаат қилиш;

Е) ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлиги сабали ва қонунда белгиланган бошқа холларда ижтимоий ҳимоя қилинишини талаб қилиш;

Ж) жамоаларга доир меҳнат низоларида ўзининг манфаатларини ҳимоя қилиш;

З) халқ таълими бўлимлари фаолияти доирасидаги масалалар бўйича мудирга таклифлар киритиш.

 

  1. ХТМФМТТЕБ ходимлари қуйидагиларга мажбур:

А) хизмат вазифаларини бажаришда давлат принсиплари ва талабларига қатъий риоя этиш;

Б) ўз хизмат вазифаларини виждонан ва юксак касбий даражада бажариш;

В) юқори давлат органлари ва халқ таълими рахбариятининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларини, берган топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

Г) ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларда белгиланган лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириш;

Д) ўз хизмат вазифаларини бажаришда бирор-бир шахслар, гурухлар ёки ташкилотларга ён босмаслик ва уцунлик бермаслик, уларнинг таъсиридан муцақил бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш, камситиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

Е) ўз хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилувчи бирор-бир шахсий, мулкий ва бошқа манфаатларининг таъсири билан боғлиқ бўлган ҳатти-ҳаракатларга барҳам бериш;

Ж) норматив-ҳуқуқмй ҳужжатларда белгиланган чеклашлар ва таъқиқларга риоя қилиш, ўз хизмат вазифаларини оғишмай бажариш;

З) ўз хизмат фаолиятига бирор-бир таъсир кўрсатиш имкониятига бархам бериш;

И) Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гурухлар ва конфессияларнинг маданий ҳамда бошқа хусусиятларини ҳисобга олиш, ижтимоий барқарорликка, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка кўмаклашиш;

К) ўзларининг хизмат вазифаларини виждонан бажаришда шубха пайдо қилиши мумкин бўлган хулқ-атворидан ўзини тийиш, шунингдек, ўз обрўсига ёки давлат органининг нуфузига зарар этказишга қодир бўлган вазиятларга йўл қўймаслик;

Л) хизмат мавқеидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар фаолиятига ноқонуний таъсир кўрсатиш учун фойдаланмаслик;

М) давлат органида хабарларни ва хизмат ахборотларини тақдим қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиш;

 

  1. ХТМФМТТЕБ ходимларининг қонун ҳужжатлари талабларини ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши учун сиёсий, иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқлик шунингдек, шахсий важлар ва бошқа субьектив сабаблар асос бўлолмайди.

 

  1. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, халқ таълим ходимларига ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланади.
  2. Халқ таълими ходимлари коррупсия холатларига қарши курашиши ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиши шарт.

-халқ таълими ходимлари ўз рахбарини ёхуд хуқуқни мухофаза қилувчи органларни уларни хуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш мақсадида бирор бир шахсларнинг қилган мурожаатларининг барча холатлари тўғрисида, шунингдек бошқа давлат хизматчилари томонидан содир этилган хуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлган ҳар қандай ҳолатлари ҳақида хабардор қилиши шарт.

 

  1. Халқ таълими ходимлари касбий фаолияти давомида ўзларига маълум бўлган ахборотларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлаш юзасидан барча чораларни қўришлари шарт, уларнинг ошкор этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

  1. ХТМФМТТЕБ мудири, мудир ўринбосари (бундан буён халқ таълими рахбарияти деб юритилади) ўзига бўйсинувчи ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, Халқ таълимида ҳамда тасарруфида ҳамдабўлимларида маънавий-психологик мухит шаклланишига кўмаклашиши лозим, улар бўйсунувчи ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқиб кетадиган топшириқларни бажаришни талаб қилмаслиги, шунингдек қонунга хилоф хатти-харакатларни содир этишга ундамаслиги керак.

Халқ таълими рахбарияти кадрларни қариндошлик, ҳамшахарлик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак.

Улар гурухбозлик, махаллийчилик, фаворитизм кўринишларининг, шунингдек ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг қатъий равишда олдини олиши лозим.

Халқ таълими рахбарияти ва ходимлари томонидан қонун хужжатларининг бузилиши фактлари тўғрисида мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикр ва мурожаатдаги танқиди учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун ишдан бўшатилишига ёки бошқача шаклда таъқиб қилинишига йўл қўймаслигини таъминлаши керак.

 

  1. Халқ таълими рахбарияти қуйидаги вазифаларни бажариши шарт:

-манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уларни тартибга солиш юзасидан ўз вақтида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши;

-коррупсиянинг олдини олиш чораларини кўриши;

-ходимларни самарали бошқариши;

-ўзига ишониб топширилган мулкка ва молиявий маблағларга эхтиёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлиши;

Халқ таълими рахбарияти ўзига бўйсунувчи ходимларнинг хизмат вазифаларини ва хулқ-атвор принсиплари бузаётган хатти-харакатларига (харакатсизлигига) йўл қўйилмаслик чораларини кўрмаганлиги учун жавоб беради.

 

  1. Халқ таълими ходимлари жамоадаги хамкасблари билан ўзаро хушмуомалали, одобли, эътиборли бўлиши, фуқаролар билан муносабатда бўлганда сабр-тоқатли, уларни ҳурмат қилиши шарт.

Улар халқ таълими тизими ходимларига ва бошқа фуқароларга нисбатан асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак.

Халқ таълими ходимлари хизмат вазифаларини бажариш чоғида иш шароитлари ва хизмат тадбирларининг шаклига боғлиқ ҳолда ташқи кўриниши, кийиниш маданияти, фуқароларнинг халқ таълимига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига ёрдам бериши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши керак.

Улар вазминлиги ва тартиблилиги билан бошқалардан ажралиб туриши ҳамда хизмат вазифаларини бажариш вақтида алкоголли ичимликлардан, гиёхвандлик ёки токсик моддал таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келиши таъқиқланади.Шу куни ишга келган ходим ишга қўйилмайди.

 

  1. Халқ таълими ходимлари хизматдан ташқари вақтда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари, ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.

III-боб. Манфаатлар тўқнашуви

 

  1. Халқ таълими ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари керак.

Манфаатлар тўқнашуви халқ таълими ходимларининг шахсий манфаатлари уларнинг ўз хизмат вазифаларини холисона ва беғараз бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларда пайдо бўлади.

Халқ таълими ходимларининг шахсий манфаатдорлиги уларнинг шахсан ўзи ёки яқин қариндошлари, шунингдек, улар яқин ёки ишбилармонлик муносабатларда бўладиган бошқа шахслар учун ҳар қандай наф кўриш ёки афзалликларга эга бўлишини ўз ичига олади.

Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда халқ таълими ходимлари ўз рахбарини дархол хабардор қилиши керак.

Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни олган раҳбар уни тартибга келтириш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши шарт.

 

17.Халқ таълими ходимлари ўзларининг ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига ёки уларга зарар этказиши мумкин бўлган фаолиятни амалга оширмаслиги керак.

Халқ таълими ходимлари ҳар қандай ҳолатларда ҳам ўз хизмат мавқеидан мумкин бўлмаган шахсий фойдани олиши мумкин эмас.Улар ўз рахбарини манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш мақсадида тижорат ташкилотларининг уцав капиталида иштирок этиши тўғрисида хабардор қилиши шарт.

 

18.Халқ таълими ходимлари лавозимига тайинланаётганда ва хизмат вазифаларини бажараётганда ўзининг хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлигининг мавжудлиги ёки мавжуд бўлиши имконияти тўғрисида маълум қилиши шарт.

 

IV-боб. Одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

 

  1. Халқ таълими ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши уни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.

 

  1. Халқ таълими ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши аттецасиялар ўтказишда, юқори ва бошқа лавозимларга тайинлаш учун кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.

 

21.Ушбу одоб-ахлоқ қоидалари нормаларининг бузилишлари одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши ҳолатларини одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича интизомий ёки бошқа тарздаги қоида бузилишларининг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хулоса чиқарилади. Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан халқ таълими рахбариятига одоб-ахлоқ қоидалари бузилганлиги ва уни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритилади.Йўл қўйилган қоида бузилишининг характерини ҳисобга олган ҳолда, одоб-ахлоқ комиссияси халқ таълими ходимига нисбатан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги огоҳлантириш билан чекланиши мумкин.

Халқ таълими ходими ўзи йўл қўйган қоида бузилиши, қоида бузилишининг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборотни олиш ва ўзини ҳимоя қилиш учун далилларни тақдим этиш, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

 

V-боб. Якуний қоидалар

  1. Одоб-ахлоқ қоидаларида акс эттирилмаган мақсадлар юзасидан вужудга келган муаммоли вазиятлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

 

  1. Одоб-ахлоқ қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш уни тасдиқлаш тартибига мувофиқ амалга оширилади.