bayroq1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг  8-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинди.          Ундаги мовий ранг тириклик манбаи бўлган обиҳаётни, мусаффо осмонимизни, куч-қудратимизни, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни акс эттиради.

Оқ ранг – тинчлик, хотиржамлик, ёруғлик рамзи. Шунингдек, бу ранг ўзида поклик, беғуборлик, ботиний гўзалликни ифодалаб келган. Демак, байроимиздаги оқ ранг халқимизнинг покиза орзу-умидларини, ёруғликка, езгуликка  ёшлигини ўзида намоён этади.

       Яшил – яшариш ва янгиланиш, навқиронлик ва шодумонлик рамзи, шунинг баробарида она табиатимиз тимсолидир. Қизил чизиқлар эса, томиримизда жўшиб оқаётган аждодлар қони – ҳаётий қудрат ва давомийлик нишонасидир. Шунингдек, бунда Истиқлол, Озодлик учун қон тўккан эрксевар ота-боболаримизнинг орзу-армонлари мужассам.

Байроғимиздаги ярим ой ва юлдузлар тасвири тарихий қадриятларимиз, умрбоий анъаналаримиз, маънавий куч-қудратимиз билан боғлиқ.