“ Бувижоним кийган либослар“

39139-сонли мактабда 2019 йил 29 октябр куни миллийлигимизни  сақлаб қолиш,урф ва ананаларимизни кенг тарғиб қилиш, қизларимиз ўртасида миллий либосларимизга қизиқишларини ортириб бориш  мақсадида  мактабимизда “ Бувижоним кийган либослар“  мавзусида 8-11синф ўқувчи қизлар  ўртасида катта тадбир  ўтказилди. Тадбирни маънавий ва маърифий ишлар буйича директор ўринбосари Г. Муратова очиб берди.У ёшларга бугунги кунда  қизларни миллий қадриятларни асраш ва хурмат қилиш, узвийлигини таъминлашда мухум ўрни борлиги хақида айтиб ўтдилар. Тадбирни 8-11 синф қизлари ва мактабнинг енг фаол  ўқувчи қизлар томонидан олиб борилди. Тадбирда 11-синф ўқувчи қизлари А.Муратова ва А.Умирзаковалар бошловчилик қилди. Бошқа ўқувчи қизларимиз либослар намойишини  амалга оширди  жумладан  8-синф қизлари Д.Артикова, Ж.Икрамова оналар кйиган либосларни,Умматова Аида, Ж.Абдурахимова бувилар кийган либосларни, П.Ергашова, Ф.Жолдасбаева уйдаги либосларни, Ж.Вафакулова мактаб либослари бўйича тақдимот қилиб бердилар.Мактабнинг ўқувччи қизлари ўртасида миллий қадриятларимизни тарғиб этиш, анъаналар узвийлигини таъминлаш ҳамда кийиниш маданиятини такомиллаштириш мақсадида хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Пулатова ҳам ўз фикрини билдириб ўтди.