«География ва Иқтисод билим асослари дарсларида янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш

26-сентябр куни Конимех тумани 9-сонли умумий урта таълим мактаб биносида География ва Иқтисодий билим асослари фан ойлиги якуни юзасидан «География ва Иқтисод билим асослари дарсларида янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш” мавзусида Форум утказилди , форумга  тумандаги барча умумтаълим мактабларининг география ва иқтисод фани ўқитувчилари узларининг Илғор тажрибаларини намоён этдилар “Энг намунали дарс ишланма”, ”Энг намунали метод бирлашма”,”Энг намунали кургазма қурол”  наминатсиялари билан ўқитувчилар тақдирландилар.Фан ойлигида қилинган ишлар,утказилган семинар ва очиқ дарсларни ўқитувчилар уртасида мухокама этилди. Тадбирда ХТМФМТТЭбўлими мудир уринбосари М.Халилова сузга чиқиб ўқитувчиларнинг номоён этган тақдимоти ҳақида уз фикр мулохазаларини билдирди.Ушбу форумнинг география ва иқтисодий билим асослари фан ойлигида ташкил этилишида, умумтаълим мактабларида фан ойликларинг  сифатли ва мазмунли утказиш, ўқувчилар билим даражасини мунтазам ошириб бориш, мураккаб мавзуларни очиб беришда ўз самарасини беради .

“Хотира дарслари” ташкил қилинади

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланади. Янги ўқув йилининг биринчи соатида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” ўтилади.Шу мунособат билан туманимизнинг барча мактабларида 2016-2017 янги ўқув йилининг «Хотира дарси » 4 сентябр куни соат 8:00. бошланади. Мактаб директорлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотиралаш маърузаси билан очиб беради ва мамлакатимиз мадҳияси жонли ижро этилади.Мактабнинг харбир синф ўқувчилари ва ўқутувчилари Мухтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг поига гулчамбарлар қўйишиб ва хурмат билан эсга олишади.Мактабда Хотира дарси соат 8:30 да бошланди. Мактабларда “Хотира дарси”ни 2-8 синфларга синф рахбарлари ўтиб , дарсда ўқувчилар онги ва қалбига Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 25 йил давомида мустақил Ўзбекистонди бошқариб,буюк давлат арбоби сифатида мамлакатимизда ва халқаро майдонда юксак обрў-эътибор қозанганлиги, Ўзбекистоннинг суверенитети ва мустақиллигини сақлаш ва мустаҳкамлаш И.А.Каримов учун хамиша энг олий устивор вазифа бўлиб келганлиги ва у олиб борган сиёсатнинг асосий ўзак тамойили бўлиб қолганлиги тўғрисида айтиб ўтилди. 25 йил давомидаги ютуқларимиз ёшлар учун яратилган шароит ва имкониятлар ҳарбир ўқувчи қалбига етиб боришига эришилди.Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти,ўзбек халқининг буюк фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотираси барчамизнинг қалбимизда абадий сақланиб қолади.