Илк бора бошланғич синф ўқувчиларининг билим даражаси халқаро тизим бўйича ақшнинг молиявий кўмаги билан баҳоланади

Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистоннинг 70 та умумтаълим мактабларидан 2,8 минг нафар ўқувчи ўзбек-америка лойиҳаси доирасида бошланғич синфда ўқиш (EGRA) ва математика (EGMA) кўникмаларини баҳолаш бўйича тадқиқотларда иштирок этади. 

14 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги 238-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм иштирокида EGRA ва EGMA пилот лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. БАТАФСИЛ

“ Бувижоним кийган либослар“

39139-сонли мактабда 2019 йил 29 октябр куни миллийлигимизни  сақлаб қолиш,урф ва ананаларимизни кенг тарғиб қилиш, қизларимиз ўртасида миллий либосларимизга қизиқишларини ортириб бориш  мақсадида  мактабимизда “ Бувижоним кийган либослар“  мавзусида 8-11синф ўқувчи қизлар  ўртасида катта тадбир  ўтказилди. Тадбирни маънавий ва маърифий ишлар буйича директор ўринбосари Г. Муратова очиб берди.У ёшларга бугунги кунда  қизларни миллий қадриятларни асраш ва хурмат қилиш, узвийлигини таъминлашда мухум ўрни борлиги хақида айтиб ўтдилар. Тадбирни 8-11 синф қизлари ва мактабнинг енг фаол  ўқувчи қизлар томонидан олиб борилди. Тадбирда 11-синф ўқувчи қизлари А.Муратова ва А.Умирзаковалар бошловчилик қилди. Бошқа ўқувчи қизларимиз либослар намойишини  амалга оширди  жумладан  8-синф қизлари Д.Артикова, Ж.Икрамова БАТАФСИЛ

Чизмалар чизиш ва чизмани ўқиш қоидалари

photo_2019-10-30_20-25-37Юртимизда азал-азалдан одоб аҳлоқ ва таълим-тарбияга катта эътибор берилган. Айниқса, ҳар ҳар тарафлама гўзал одобли, яхши хулқли, иффатли ва ҳаёли бўлишга сабабчи бўладиган фанлардан албатта, бу эстетик йўналишидаги фанлардир.    Шу сабабдан  2-умумий ўрта таълим мактабида 2019-йил 22-сентябрь куни ўтказиладиган “Чизмалар чизиш ва чизмани ўқиш қоидаларига амал қилиш, график тафаккурни ҳаётда қўллай олиш лаёқатини шакллантира олиш омиллари” мавзусидаги вилоят анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда  тўрт нафар ўқитувчилар Чизмачилик фани ўқитувчиси А.Бижанова “”Прастой разрез и его виды” , мусиқа фанидан А.Пирниязова «Узбекские народные музикальные инструменты»  мавзусида , жисмоний тарбия фани ўқитувчиси А.Аблакулова “Эстафетный бег с предметами”  , жисмоний тарбия фани ўқитувчиси М.Алданов “Ведение мяча” БАТАФСИЛ

“Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” аниқланди

Пойтахтимизда “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг халқ таълими тизими бўйича якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар маънавият тарғиботчиси ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.Мазкур танлов уч босқичда (туман (шаҳар), вилоят, республика) ўтказилди.Кўрик-танловда маънавият тушунчасининг мазмун-моҳияти ва миллий анъана, қадрият ва урф-одатларнинг ҳаётимиздаги ўрни БАТАФСИЛ

Коррупцияга йўл йўқ!

Коррупцияга қарши курашиш — замон ва давр талаби. Давлат органлари жамиятни ривожлантириш, бар¬қарорлаштириш мақсадида бу иллатга қарши кураш олиб бораётган бир пайтда кенг жамоатчилик ҳам шу ҳаракатга қўшилиши, қўллаб-қувватлаши зарур.Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш жараёни қатъий  талаблар асосида ташкил этилмоқда. Вазирлик бошқарув аппаратида халқ таълими тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича республика комиссияси ҳамда барча ҳудудий бошқарув идораларида комиссиялар фаолияти йўлга қўйилган. Республика комиссияси томонидан халқ таълими тизими ходимларининг одоб-ахлоқ меъёрларини тўлиқ ўзлаштириши учун вазирлик тизимидаги ташкилот ва таълим муассасаларида “шикоят қутиси” жорий этилиб, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби белгиланди. Шунингдек, тизимда давлат идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида “1006” қисқа рақамли “ишонч телефони”, “эълонлар тахтаси” жорий этилди. БАТАФСИЛ

Таълим сифати мониторинги энди янгича шаклда

Таълим сифати ва самарадорлигини белгилашда ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малака муҳим омил ҳисобланади. Бу жиҳатлар шу кунгача бир-бирига боғлиқ уч йўналишда аниқланган. Ўқувчилар билимини синф ва мактаб миқёсида баҳолаш ўқитувчилар томонидан “Ўқувчиларнинг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом” асосида амалга оширилиб, синф журналида акс эттирилган. Иккинчи йўналишда ҳар бир мактабнинг ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг рейтинги ўқувчиларнинг билимлар беллашуви, фан олимпиадалари ва турли кўрик-танловлардаги натижалари асосида аниқланган. Учинчи йўналишда тўрт босқичли мониторинг асосида ўқувчиларнинг билим ва кўникма малакаларининг давлат таълим стандартлари талабларига мослиги текширилган. БАТАФСИЛ