Филология фанлари ўқитувчиларининг Форуми

Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил  21 октябрдаги “Давлат тили тўғрисида”ги 3561-ХI-сонли Қонуни қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносиб нишонлаш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини ўрганишда алоҳида эътибор қаратиш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида филология фанларини (она тили, адабиёт, ўзбек, қорақолпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, рус, инглиз, немис, француз) ўқитиш сифати  самарадорлигини янада яхшилаш, мазкур фанлар йўналишида фидокорона хизмат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларни рағбатлантириш ҳамда халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 4 октябрдаги 229-сонли ҳамда 10 ноябрдаги 254-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида туман халқ таълими бўлимининг 2017 йил 24 ноябрдаги 573-сонли буйруғи ҳамда чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва барча умумтаълим мактабларига етказилди. Ушбу буйруқлар асосида жорий йилнинг БАТАФСИЛ

“Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” аниқланди

Пойтахтимизда “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг халқ таълими тизими бўйича якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар маънавият тарғиботчиси ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.Мазкур танлов уч босқичда (туман (шаҳар), вилоят, республика) ўтказилди.Кўрик-танловда маънавият тушунчасининг мазмун-моҳияти ва миллий анъана, қадрият ва урф-одатларнинг ҳаётимиздаги ўрни БАТАФСИЛ

Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2017

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган фан ўқитувчилари орасидан илғор, ташаббускор ва фидойи ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида анъанавий “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика кўрик-танлови ҳар йили ўтказиб келинади.Бу танловда умумтаълим мактаблари педагогик ходимлари орасидан илғор, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларнинг турли фанлар йўналишидаги иқтидорларини аниқлаш,  ҳар бир фан ўқитувчисининг мактаб, туман (шаҳар), вилоят, Республика миқёсида энг кучлисини кашф этиш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилиб, бунда 14 та вилоятдан 1 нафар ғолиб Республика босқичида иштирок этади ҳамда 3 та совринли ўрин белгиланади.“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” ғолиблари ўз иш жойларида Вилоят ПХҚТМОИнинг тингловчилари,  фан ўқитувчиларига мураккаб мавзулар бўйича очиқ дарслар, ёш ўқитувчиларга методик маслаҳатлар, йўл-йўриқлар бериб бормоқдалар. Уларнинг иш тажриблари Республика миқёсида  оммалаштирилади.

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куннинг 534 йиллиги муносабати билан  жорий  йилнинг 13 феврал куни 1 сон умумий ўрта  таълим мактабимида Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишланган “Шоҳ ва шоир” мавзусида  туман семинар  бўлиб ўтди. Мактаб кириш  залида  Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг  бурчаги   ташкил этилди . Семинар дастур асосида мактаб ўқитувчилари очиқ дарс ва тадбирлар  билан бошланди .Бошланғич синфларда  Салтанат Елеушинова  , Света  Сапарова , Гулшира Тағаевалар  ва 8- синфга  Дина Жарилкасинова очиқ тарбиявий дарслар олиб бордилар.  6-синфда  тарих фани ўқитувчиси Қизбиби  Тинчикова “ Бобурнинг давлат бошқаруви” мавзусида очиқ дарс ,  7-синфда  Мастура Абдурахманова  “Бобур шеъриятига эҳтиром”мавзусида,  9-синфда  Насиба Санакулова “Бобур ижодида Ватанга садоқат” мавзуси ўтказилди.Семинарда ўтказилган барча дарсларда берилган маълумотлар ўқувчиларнинг шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг  ҳаёти ва ижодий йўлидаги маълумотлар акс эттирилди.Семинарга вилоят телевиденияси “Алтын аймақ” ҳам ташриф буюрди ва барча тафсилотлар экран кўрсатувларида намойиш этилди. Ўқувчилар шоир Бобурнинг рубоий ва ғазалларидан  намуналар айтишди   ва мактабда жойлашган Ахборот ресурс  марказида АРМ ходимлари  томонидан ҳам ушбу тантанага ўз ҳиссаларини қўшишди  унда  Бобур  ҳаётига бағишланган адабий бадиий кеча уютиришди.Кечада иштирок этган ўқувчиларнинг барчаси тақдирландилар.

13-7-280x250  13-1-768x555

Мардлар қўриқлайди — Ватанни

1993 йилнинг 29 декабрида 14 январ юртимизда “ Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди. Шу мунособат билан 14-январ куни  туманимиздаги   № 10 сон  умумий ўрта  таълим  мактабнинг  7-“а”синфида Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари ташкил  этилганлигининг 25 йиллиги ва 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мардлар  қўриқлайди   Ватанни” мавзусида тадбир ўтказилди. “Ўзбекистон   мустақил   Ватанимиз, миллий  армиямиз  фахр-уғуруримиз ”шиори   остида  ўтказилган  бу тадбир  барчага бирдек  маъқул  бўлди. Тадбир синф  раҳбари  Айнур  Хўжахметованинг   кириш   сўзи  билан  бошланди.  Тадбирда намоиш  этилган  Ватан  ҳақидаги  шеърлар , саҳна  кўринишлари, қўшиқлар  ва рақслар барча  иштирокчилар  қалбида  кўтаринки  руҳ  бағишлади.  Айниқса  бўлажак  ватан посбонларининг  қўлкураши ,  гантел  кўтариш , ҳарбий  чиқишлари  ва  уларни Ватанпарварлик   руҳида  тарбиялашда,  уларни  Ватанга  бўлган  муҳаббатларини оширишда  дастлабки  қадам  бўлди. Ушбу тадбирга  ўқитувчилар , ота – оналар  маҳалла фаоллари  иштирок  етди. Тадбир   куни да синф раҳбари  Айнур Хўжахметова томонидан синфдаги  ўғил болаларга совғалар берилиб , улар рағбатлантирилди.  Айнур Хўжахметова  раҳбарлик  қилаётган  синфда  бундай  тадбирларнинг  кўп  ўтказилишидан ота-оналар  ҳам  мамнундир.

Чет тили ва мақсадли ўқув курслари

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-1875-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги 67-сонли “Умумтаълим муассасалари чет тиллари ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги 2-сонли вилоят таянч мактаби негизида инглиз тили ўқитувчиларининг мақсадли ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, ушбу курс дарс машғулотларида чет тиллари ўқитувчиларининг ўз хамкасблари билан   далзарб мавзулар устида биргаликда ўзларининг тажрибаларини алмашиб ва малакасини оширмоқдалар.Ушбу курс дарс машғулоллари инглиз тили ўқитувчиларининг асосан учта тил компентенциялари яъни тинглаб тушуниш, ёзиш, ўқиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, ўқитувчилар навбатдаги бўлиб ўтадиган давлат тест марказининг тест синовларига пухта тайёргарлик кўрмоқдалар, албатта инглиз тили ўқитувчиларига ушбу тест синовларини муваффақиятли топширишларида йўналиш бериб келаётган малакали тренер ўқитувчи, Дўстлик ордени соҳибаси Умарова Бахтигул Сериковна курсдаги 17 нафар тингловчиларга тренерлик фаолиятини олиб бормоқда.